Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифаси белгиланди
Адлия вазирлиги томонидан «Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида«ги қарор (рўйхат рақами 3736, 27.12.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ҳужжат билан юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга эга йирик тижорат ташкилотлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тақдим этиш талаби енгиллаштирилди.
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:
- Акциялари оммавий савдоларга чиқариладиган ташкилотлар;
- Тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари;
- Инвестиция фондлари;
- Биржалар;
- Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн бараваридан ортиқ ҳамда маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми ва дивиденд шаклидаги даромадлари биргаликда БҲМнинг бир миллион бараваридан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар;
Шунингдек, охирги 2 йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра:
- активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ;
- йиллик соф тушуми БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ;
- ходимларининг ўртача йиллик сони 500 нафардан кам бўлмаган ташкилотлар.
Эндиликда, юқоридаги мезонларга тушадиган ташкилотлар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади.
Бундан ташқари, мазкур Реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Ҳукумат портали ягона платформаси ҳамда Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг