Жаҳонда коронавирусдан 7 миллиондан ортиқ киши вафот этган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
2024 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда касалланиш 261 085 нафарга етди, соғайиш 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. 1637 нафар (0,06%) фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.
Касалликнинг тарқалганлик даражаси 1,0ни ташкил этмоқда ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади.
Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43% ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7% ҳолатда бемор қўшнилари, 10-12% ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот, 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот эканлиги аниқланмоқда.
Вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг 100 фоизида “омикрон” штамми аниқланган.
2023 йил давомида қизамиққа қарши жами 1 575 558 нафар болалар миллий эмлаш календарига мувофиқ эмланди.
Улардан 879 314 нафари 1 ёшдаги ва 696 244 нафари 6 ёшдаги болалар КПК вакцинаси (қизамиқ+эпид.паротит+қизилча инфекцияларига қарши) билан режа асосида эмланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- «Ўзбекистон –2030» стратегиясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг