Жаҳон футболи юлдузлари Тошкентга келади
Фото: СИ
Жорий йилнинг 26-27 август кунлари Ўзбекистонга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кунларда пойтахтда Футзал федерацияси ҳамда Футбол ассоциацияси томонидан катта тадбир ташкил этилади. Ушбу тадбир доирасида, 27 август куни Ўзбекистон ва Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Тошкентга келадиган футбол юлдузлари номи қуйида келтирилган:
- Дида — Жаҳон чемпиони, «Милан» таркибида УЕФА Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби;
- Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигасининг уч карра ғолиби;
- Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, «Олтин тўп» соҳиби, 2006 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи;
- Марко Матерацци — Жаҳон чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби;
- Майкон — «Интер»нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби;
- Кристиан Заккардо — 2006 йилги Жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи;
- Кларенс Зеедорф — «Милан» афсонаси, Чемпионлар Лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи;
- Сержиньо — «Милан»нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул паслари билан танилган;
- Франк Рибери — «Бавария» клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби;
- Кевин Кураньи — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, «Шальке-04» клуби афсонаси.
Мазкур юлдузлар 26 август куни «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида BMB ҳамда «Oil Star» жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши ҳам режалаштирилган.
Бир кундан кейин эса бир қатор учрашувлар ўтказилиши дастурга киритилган, хусусан, афсоналар ўртасида ўртоқлик учрашуви ҳам. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг