Зеленский Макрон билан “тарихий келишув” имзолади
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский француз ҳамкасби Эммануэль Макрон билан “Rafale” қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича “тарихий келишув”ни имзолаган. Бу ҳақда RBC.UA хабар берди.
“Зеленский ва Макрон “тарихий келишув”ни имзолади... Давлат раҳбари Украина ва Франция Украинанинг жанговар авиациясини кучайтиришини эълон қилди”, — дейилади хабарда.
“Reuters” ушбу келишув юзлаб француз “Rafale” қирувчи самолётларини етказиб беришга тегишли эканлигини аниқлаган.
Бир кун олдин Владимир Зеленский Украина ва Франция самолётларни етказиб бериш бўйича ўн йиллик келишув имзолашини эълон қилганди. Шунингдек, SAMP/T ҳаво мудофааси тизимларини етказиб бериш бўйича келишув ҳам муҳокама қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг