Зеленский Истанбулга келади, Путин эса ҳали жавоб бермади
Архив фото
Эртага Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда иштирок этиш учун Украина президенти Владимир Зеленский ушбу шаҳарга етиб келади.
Ўз навбатида, Владимир Зеленский Истанбулда Владимир Путиндан бошқа бирорта Россия вакили билан учрашмаслиги маълум қилинди. Унинг идораси маслаҳатчиси Михайло Подоляк сўзларига кўра, давлат раҳбари бошқа шахс ўртасидаги учрашув «тўғри формат эмас». Россия президенти ёрдамчиси ва Истанбулдаги биринчи музокараларда Москва делегацияси раҳбари Владимир Мединский эса фундаментал масалаларни муҳокама қилиш учун етарли ваколатга эга эмас.
Ҳозирча, Туркияга Россия президенти Владимир Путиннинг келиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Америка Қўшма Штатлари раҳбари Дональд Трамп эса Истанбулга ўз вакилини юборишини билдирди. Оқ раҳбари музокараларда АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони қатнашишини айтиб, яхши натижаларга эришишга умид билдирди. Кеча керак бўлса шахсан ўзи Истанбулга боришини айтганди.
Кремль Туркиядаги музокарага одам юборишини тасдиқлади, бироқ сиёсатчилар таркиби маълум эмас. Зеленский ҳар қандай ҳолатда ҳам Туркияга боради. Ҳозирча у фақат Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашишни режалаштирган.
Бразилия президенти Лулу да Силва ҳам Путинни Истанбулга боришга чақирган. Лотин Америкаси мамлакати вакилларининг Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашуви доирасида Хитойда бўлган Лула қайтишда Путиннинг олдига кириб ўтишини айтган. Шунингдек, у Цзиньпин билан Украинадаги урушни тугатишнинг ягона йўли музокара бўлиши мумкинлигини муҳокама қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг