Заргарларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилмоқда

00:38 24 Февраль 2021 Ҳужжатлар
853 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, соҳада рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳисобига кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқулланади.

Белгиланишича,

қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар товар-хом ашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан олинган қимматбаҳо металлар учун тўловни кафолатлаш мақсадида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ билан келишилган ҳолда “Ўзмиллийбанк” АЖ кафолатини тақдим этади;

“Ўзмиллийбанк” АЖ товар-хом ашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?