Замонавий оромгоҳ болажонлар ихтиёрига топширилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоятида ёз мавсумининг дастлабки даврасида салкам 20 минг нафар ўғил-қизнинг оромгоҳларда ҳордиқ чиқариши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан махсус манзилли дастур асосида «Бухоро» соғломлаштириш оромгоҳининг барпо этилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам болажонлар ва улар ота-оналарини бениҳоя хурсанд қилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги тегишли қарори доирасида қад ростлаган мазкур маскан 250 нафар ўғил-қизга мўлжалланган. 4,2 гектар майдонни эгаллаган гўшада қўш қаватли ётоқхона, машғулот ва тиббиёт хоналари, ошхона, амфитеатр, кутубхона, спорт майдончаларини кўриш мумкин. Бир сўз билан айтганда, болажонларнинг жисмонан чиниқиши, билимларига билим қўшилиши, иқтидорини юзага чиқариши учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Бу ердаги қулайликларни кўриб, «Бухоро» шунчаки дам олиш маскани эмас, балки баркамол авлод тарбиясига қаратилган йирик лойиҳа эканига ишонч қиласан, киши.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳини фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда ана шу фикрлар алоҳида таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг