ЮНEСКО штаб-квартирасида Ўзбекистон мусиқа ва рақс санъати тақдимоти бўлиб ўтди
ЮНEСКОнинг Париждаги қароргоҳида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган “Биз биргамиз” концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда ТУРКСОЙ раҳбарияти ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, ЮНEСКО мутасаддилари ва ходимлари, хорижий давлатлар элчилари, Франция ишбилармон ва илмий доира вакиллари, маданият арбоблари, шунингдек, фаол ватандошлар қатнашди.
Маданий анжуманнинг фахрий меҳмонлари сифатида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиев, ЮНEСКО Бош конференцияси раиси Симона-Мирела Микулеску, ЮНEСКО бош директорининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Антонио Охеменг-Боама, ТУРКСОЙ бош котибининг ўринбосари Сайит Юсуф ва бошқалар иштирок этишди.
Концерт дастури аввалида ЮНEСКО котибияти ва ТУРКСОЙ вакиллари сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлашди. Улар, шунингдек, Ўзбекистоннинг туркий дунёда, жумладан, ТУРКСОЙ фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятини юқори баҳолашди.
Гала-концертда Ўзбекистон давлат филармонияси жамоаси, “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли, “Бек” доирачилар гуруҳи ва бошқалар ўзларининг маданий дастурларини тақдим этишди.
Меҳмонлар Ўзбекистон санъат усталари томонидан ижро этилган миллий куй ва қўшиқларни олқишлар билан кутиб олишди ҳамда юқори баҳолашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг