Даъвогар давосини қайтиб олгани учун Юлдуз Усмонованинг иши судда кўрилмади
Аввалроқ, Усмонова Юлдузнинг суд иши қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, 23 июль куни Олий суднинг ВКА режими орқали республика миқёсида судьялар фаолиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича йиғилиши ўтказилган.
Шунга кўра, даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 2021 йил 23 июль соат 15:00 га тайинланган ВКА режимида кўрилиши режалаштирилган иш бошқа кунга қолдирилган.
Суд мажлисининг муҳокамаси бугун – 29 июль соат 15:00 га ВКА режимида ФИБ Нукус туманлараро суди иштирокида кўрилиши тайинланган бўлиб, тарафларга телефонограмма орқали хабар берилган.
2021 йил 29 июль кунига тайинланган суд мажлиси даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг ишни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси судга келиб тушганлиги сабабли унинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилди ва бу ҳақда суднинг шу кундаги ажрими эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг