Ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ҳақида фильм яратилади

11:11 06 Февраль 2021 Маданият
1416 0

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда атоқли ёзувчи, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Абдулла Қаҳҳор ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

«Абдулла Қаҳҳор. Ўн учинчи қалдирғоч» фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинмоқда. Мазкур кинокартина «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифлари Шойим Бўтаев, Иқбол Қўшаева, режиссёр Илҳом Ҳайдаров.

Ҳужжатли фильмнинг съёмка жараёнлари Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Адиблар хиёбони, Тошкент молия институтида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?