Ёшлар ва инновациялар маскани

Андижон шаҳридаги Ёшлар технопаркида юзлаб йигит-қизлар илм-фан, инновацион фаолият билан шуғулланиш, замонавий касбларни эгаллаш, истиқболли лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш имконига эга бўлмоқда.
— Менинг “Space Agro” лойиҳам “Инновацион ёшлар” дастури доирасида 200 минг АҚШ долларига баҳоланди, — дейди Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабаси Муҳаммадусмон Адашев. — Шундан 10 фоизли улуш сифатида 20 минг доллар миқдоридаги маблағ лойиҳани шакллантиришга йўналтирилди. Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалигида ер унумдорлигини оширишдан тортиб юқори ҳосил олишгача бўлган жараённи ўргатади. Мен бунга Ёшлар технопаркидаги имкониятдан унумли фойдаланиш орқали эришдим.
Ушбу масканда шу кунгача 82 та лойиҳа шакллантирилиб, маҳаллий ва халқаро танловларга тавсия этилди. Натижада 29 та лойиҳага 8,3 млрд. сўмлик инвестиция жалб қилинди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг