Ёшлар парламенти аъзолари «Конституция – ёшлар нигоҳида» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Тошкент халқаро университети талабалари билан «Конституция — ёшлар нигоҳида» мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабаларга янги таҳрирдаги Конституциянинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда ундаги асосий ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар тарзида ўтказилган мулоқотда Конституция давлатнинг Асосий қонуни сифатида шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиши таъкидланди.
Мулоқот чоғида янги таҳрирдаги Конституция инсон ҳуқуқлари, демократия, эркинлик, барқарорлик, тенглик ва тараққиёт тамойилларига асосланган адолатли давлат қуриш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб бергани алоҳида қайд этилди.
Учрашувда таълим ва илм-фан соҳасига оид конституциявий янгиликлар, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантириш, академик эркинлик, инклюзив таълим масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Талабаларга Ёшлар парламенти фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда ёшларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш борасидаги ташаббуслари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг