Ёшлар маркази иш бошлади
Фарғона шаҳрида замонавий мезонлар асосида қуриб битказилган Ёшлар маркази фойдаланишга топширилди.
Айтиш жоиз, Фарғона шаҳар ёшларининг саъй-ҳаракати, фаоллиги ва ҳамжиҳатлиги туфайли эзгу мақсад ижобати йўлида “Ташаббусли бюджет”да икки маротаба ғолиблик қўлга киритилди. Натижада 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ ҳисобига ушбу марказ бунёд этилди.
— Бу масканда IT, хорижий тиллар, робототехника каби 8 та йўналиш бўйича машғулотлар олиб борилади, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Аҳаджон Акрамов. — Шунингдек, янги авлод вакилларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида шахмат тўгараги, фитнес клуб, киберспорт ва кинозал фаолияти йўлга қўйилди.
Умуман олганда, марказда бир кунда 600 нафардан зиёд ёшлар маънан ва жисмонан етуклик машғулотларида қатнашиши учун барча шароитлар муҳайё этилган.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг