«Ёшлар ижод саройи» Савдо-саноат палатасига берилмоқда

Фото: Архив сурат
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 20 октябрь куни «Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қўйилди.
Фармон лойиҳасида, Тошкент шаҳрида жойлашган «Ёшлар ижод саройи» биноси Палата балансига ўтказиб берилиши кўзда тутилган. Мазкур бинода Палата томонидан маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари иштирокида бизнес-форумлар, кўргазмалар, очиқ-мулоқотлар, учрашувлар ўтказилади.
Шунингдек, Корея халқаро ривожлантириш агентлигининг (KOICA) 5,5 миллион доллар миқдоридаги грант ҳисобига Палата қошида намунавий «Стартапларни қўллаб-қувватлаш маркази» бизнес-инкубатори ташкил этиш қайд этилган. Марказ бизнес-инкубатори Тошкент шаҳридаги 25-уй Б-блок манзилидаги бинода жойлаштириш ва ушбу бинони Палата балансига ўтказиб бериш режалаштирилган.
Айни вақтда «Ёшлар ижод саройи»га Ёшлар иттифоқи эгалик қилмоқда. Ундан аввал Маданият вазирлиги тасарруфида бўлган.
Маълумот учун, «Ёшлар ижод саройи» 2008 йилда қурилган. Мазкур мажмуа 3 та залга бўлинган. Булар маданий-маърифий тадбирлар учун мўлжалланган катта зал ва санъатнинг турли йўналишлари бўйича машғулотлар ўтказиладиган ижодий устахоналар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг