Ёшлар бандлигини таъминлаш янги босқичда
Андижон вилоятида ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва барқарор даромад манбаига эга қилишга қаратилган ишлар янги босқичга чиқди. Вилоятдаги 851 минг 800 нафар йигит-қизлар орасида ишсизларни аниқлаш мақсадида маҳаллалар кесимида хатлов ўтказилиб, 24 минг 402 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинди ва уларнинг барчаси учун алоҳида бандлик режалари ишлаб чиқилди.

— Олиб борилган чора-тадбирлар самарасида 2025 йил якунига қадар 24 минг 402 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Акмалжон Тангриқулов. — Шунингдек, 30 июнь куни Президентимиз билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар асосида меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар қайта ўрганилиб, уларни иш билан таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилди.

Шунингдек, молиявий қўллаб-қувватлаш орқали 968 нафар ёшнинг тадбиркорлик ташаббуси қўллаб-қувватланди ва 1 минг 421 та янги иш ўрни яратилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг