Ёш авлод камолоти — тараққиёт кафолати

Мамлакатимиз тараққиётининг энг муҳим ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий тараққиёти, жамиятимизда кўпчиликнинг катта қизиқиши ва эътиборига сабаб бўлган масалаларни Қонунчилик палатасида муҳокама қилиниши анъанага айланмоқда.
2020 йил 5 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билдирилган ғоялар, илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва таклифларнинг моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
«Охирги ой ичида бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг учинчи кенг кўламли, дастурий чиқишидир: Президентимиз 31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда, 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ҳамда 30 сентябрь куни Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзладилар.
Ўзбекистон етакчиси глобал тараққиётнинг жадал жараёнларига муносиб ва тезкор муносабат билдириш борасида ёрқин намуна кўрсатиб келмоқда. Президентимизнинг барча чиқишлари Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришга, миллатимизнинг ва сайёрамизнинг барқарор тараққиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган, чуқур ўйланган изчил сиёсат натижасидир», - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов.
Йиғилишда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кенг қамровга эга бўлган ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирдаги нутқи бугунги кунда энг долзарб бўлган масала – Ватанимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши, уларнинг сифатли ва мукаммал таълим олишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Ўзбекистон раҳбари барча нутқлари замирида мустақил Ватанимизнинг келажаги бўлган баркамол авлодни етиштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатимиз Президенти шу орқали ёш авлод ўз истеъдоди ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариши, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳаётимизда муносиб ўрин эгаллаши учун барча шарт-шароитларни яратишга қаратилган истиқболдаги тараққиётимизнинг долзарб кун тартибини шакллантириб берди. Мана шулар парламентимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиши керак»,- деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов.
Мажлисда давлатимиз раҳбарининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни ўз вақтида самарали амалга ошириш учун, халқимиз фаровонлиги, вояга етаётган ёш авлоднинг ёрқин келажагини таъминлашда ҳар бир депутат фаол иштирок этиши қайд этилган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдида ҳам муҳим вазифалар тургани айтиб ўтилди. Ушбу вазифаларни амалга оширишга қаратилган қуйи палатанинг тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг