“Яшил макон” лойиҳаси амалда
Бу йилги куз-қиш мавсуми давомида Самарқанд вилояти бўйича “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 27 турдаги иқлим шароитига мос 10 миллион 200 минг тупдан ортиқ мевали, манзарали ва бутасимон кўчатлар экилмоқда. Бунинг учун вилоятдаги 10 та ўрмон хўжалиги ва хусусий секторлар томонидан 14 миллион туп кўчат захираси яратилган.

Дарахт кўчатлари асосан, бўш ер майдонлари, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ҳамда автомобиль йўллари четларига “Яшил белбоғ” тарзида экилмоқда. Ернинг унумдорлиги, суғориш тизимлари яратилишига ҳам жиддий эътибор қаратиляпти.
Хусусан, “Яшил Макон” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган боғларни суғориш учун вилоятда 32 та суғориш қудуқлари ва 64 километр масофада суғориш тармоқлари тортилмоқда.
Мисол учун Нурободнинг Нурбулоқ шаҳарчасидан туман марказига йўл олсангиз, беихтиёр йўл бўйлаб экилган кўчатларга кўзингиз тушади. Эътиборлиси, ҳар 200-300 метрда қуёш батареялари қад ростлаган. Ундан ҳосил бўлган электр ҳисобига қудуқлардан сув чиқарилади, томчилатиб суғориш тизими орқали экилган кўчатларга сув етказилади.

Пахтачи туманида эса даштда “Яшил белбоғ” барпо этилмоқда. Гап шундаки, Фай маҳалласидан Қарнабота қишлоғига бориш йўлининг 20 километр узунликдаги қисмини икки тарафига тўлиқ 6 метр энлиликда Саксовул бўта кўчат уруғи сепилмоқда.
Бу орқали даштда “Яшил белбоғ” шаклланиб, чанг тўзонларни тарқалишини олди олинишига ва ҳудуд ҳароратини мўътадиллашишига эришилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг