«Яшил» энергия ривожи йўлида яна бир қадам

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов хитойлик инвесторни қабул қилди.
— Учрашувда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ва қуввати 75 МВт электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини муҳокама қилинди, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Элёр Ғаффоров. — Лойиҳа қурилиши даврида 500 та, тўлиқ ишга тушгандан сўнг эса 25 та доимий иш ўринлари яратилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 396 млн кВт соат ёки ўртача 165,2 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг «яшил» энергия ишлаб чиқарилади, 119 млн куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 165 минг тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг