«Яшил белбоғ» сувтежамкор технология асосида барпо этилмоқда
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Фарғона ҳалқа йўлининг Наманган вилояти Поп туманидан ўтган қисмида 37 километр масофада «Яшил белбоғ» барпо этишга киришилган. Ушбу ҳудудда сув тақчил бўлгани сабабли махсус техникалар ёрдамида сув олиб келиб суғориш ишлари амалга оширилаётган эди. Эндиликда бу борада ортиқча ҳаракат ва харажатларга чек қўйиладиган бўлди.
Яратилаётган боғларнинг вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига ажратилган қисмида кўчатлар сувтежамкор технология асосида ўтқазила бошланди. Наманган давлат педагогика институти Табиий фанлар кафедраси доценти Мирзоҳид Қориев томонидан ишлаб чиқилган ушбу агротехнологияни қўлланиб, ҳудудга 500 туп садақайрағоч кўчатлари ўтқазилди.

— Кичик хандақчалар ва мулчалаш усулини биргаликда қўллаш асосида ишлаб чиқилган технология сув чиқиши қийин бўлган адирликларда муваффақиятли синовдан ўтказилган, — дейди лойиҳа муаллифи М. Қориев. — Унинг аҳамиятли томони шундаки, қиш ва баҳор ойларидаги ёғингарчилик таъсирида тупроқда тўпланган намликни узоқ вақт сақлаб туриш имконини беради. Бунда кўчатлар ҳатто ёзнинг жазирама кунларида ҳам ўта чанқаб қолмайди.
Ёш олим ишлаб чиққан агротехнология ҳозирга қадар сабзавот ва полиз экинлари парваришида қўлланиб келинаётган эди. Энди у «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги мевали ва манзарали боғларни яратишда ҳам амалиётга жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг