Японияда иссиқдан камида 18 киши ҳалок бўлди

Фото: Kazuhiro NOGI / AFP
Японияда 28 июльдан 3 августгача бўлган даврда 9,5 минг нафардан ортиқ фуқаро юқори даражадаги иссиқ сабабли шошилинч равишда шифохоналарга ётқизилди. Улардан камида 18 нафари вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маълумотларга кўра, 225 нафар бемор оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва уларнинг соғлиғи уч ҳафтадан кўпроқ вақт давомида кузатувда бўлади. Иссиқдан жабрланганларнинг қарийб 58 фоизини 65 ёшдан ошганлар ташкил қилади.
Айтиш жоизки, Японияда июнь ойидан буён жуда иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Жумладан, 5 август куни Исэсаки шаҳрида соя остидаги ҳарорат 41,8 даражагача кўтарилган. Бу мамлакатда XIX асрнинг иккинчи ярмидан буён об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг