Японияда бир жуфт хурмо 4800 долларга сотилди

16:11 04 Декабрь 2018 Дунё
2093 0

Фото: LiveJournal

Японияда ширин навли бир жуфт хурмо кимошди савдосига қўйилди. Ўтган йили худди шу турдаги иккита хурмо меваси қарийб 5000 минг долларга сотилган эди, деб ёзади РИА Новости.

Яъни 2017 йил 26 октябрь куни “тэнкафубу” навидаги ана шундай бир жуфт мева 540 минг иен(қарийб 4,8 минг доллар)га харид қилинган эди.

Япония қишлоқ хўжалиги уюшмасининг Гифу префектураси савдо бўлими вакили Ито Ёсиюкининг айтишича, хурмоларнинг бундай қиммат нархда сотилишига сабаб уларга хос ноодатий ширин таъмдир.

Агар оддий хурмода шакар миқдори(Брикс шкаласи бўйича) 15-16 даража бўлса, бу навда унинг миқдори 18 даражага тенгдир.

Ўтган йил Мацузакая дўконида сотилганларининг ширинлик кўрсаткичи эса 25 даража(!) бўлган. Боз устига уларни истеъмол қилиш ҳам ёқимли. Сабаби улар қаттиқ ва япон ноклари каби карсиллайди ҳам.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер