Япония ва Вьетнам ярим финалга йўл олди

16:23 17 Январь 2026 Спорт
564 0

Кеча, 16 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U23 Осиё чемпионати мусобақасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Япония U23 терма жамоаси Иордания билан куч синашди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга японлардан Шусуке Фуруя, Иордания термасидан эса Али Ал-Азаиза муаллифлик қилди.

Пеналтидан сериясида эса омад “кунчиқар юрти“ вакилларига насиб қилди. Иордания термасидан дастлабки зарбани амалга оширган Муҳаммад Таҳа ва сўнгги зарбани амалга оширган Муҳаммад Ал-Шатти зарбада адашди. Якуний ҳисоб 4:2.

Иккинчи ярим финалда эса Вьетнам У-23 терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари термаси билан беллашди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

Голларга Вьетнамдан Нгуен Ле Пат ва Нгуен Дин Бак, БАА термасидан эса Жуниор Ндиае ва Саиф Ал-Менҳали муаллифлик қилдилар.

Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. Биринчи экстра таймнинг 101-дақиқасида Пам Мин Пук ғалаба голини киритди. Шу тариқа Вьетнам У-23 терма жамоаси мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Маълумот учун, энди вьетнамликлар финал йўлида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан беллашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?