Январь ойида қарийб 600 минг ўзбекистонлик хорижга сафар қилди

12:15 20 Февраль 2026 Жамият
205 0

2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг илк ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлатлар рўйхатида Қирғиз Республикаси етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатга январь ойида 232 174 нафар ўзбекистонлик ташриф буюрган. Ундан кейинги ўринларда 98 659 нафар юртдошларимиз борган Тожикистон иккинчи, 88 012 нафар кўрсаткич билан Қозоғистон учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, Саудия Арабистонига 62 655 нафар, Россияга 32 291 нафар, Туркияга 17 288 нафар, БАА 16 030 нафар, Таиландга 6 890 нафар, Хитойга 6 117 нафар ҳамда Мисрга 4 585 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?