Янгиланган халқаро паспорт рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
«Pasport Index» халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтинги эълон қилинди. У 96 давлат орасида тузилган бўлиб, Ўзбекистон 68-ўринни банд этган.
Жаҳон паспортлари рейтинги фуқароларнинг турли давлатларга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда кириш имкониятларига асосланади. Ушбу рейтинг натижаларига кўра, энг кучли паспорт Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқароларига тегишли. Улар 133 та давлатга визасиз, яна 47 та давлатга визани келганда олиш орқали кириш имконига эга.
Сурия паспорти эса дунёдаги энг заиф паспорт сифатида қайд этилган. Ушбу давлат фуқаролари атиги 9 мамлакатга визасиз киришлари, яна 31 мамлакатда келганда визани олиш имконига эга.
Ўзбекистон фуқаролари 29 та давлатга визасиз боришлари, 46 та давлатга борганда виза расмийлаштириши, учта давлатга эса олдиндан рухсатнома билан ташриф буюришлари мумкин. 120 та давлатга ташриф буюриш учун умумий белгиланган тартибда кириш визаси талаб қилинади.
Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди, умумий кўрсаткич эса 73 тадан 78 тага етди. Хусусан, 2024 йилда БАА, Таиланд, Ўмон, Покистон билан визасиз режим жорий этилди, шунингдек, Хитой билан амалга оширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг