Янгийўлда ҳайдовчисининг соғлиғи ёмонлашган «Gentra» бетон таянчга бориб урилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Gentra» бетон симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 14 март куни соат тахминан 09:00 ларда Янгийўл тумани А.Темур кўчаси 21-уй қаршисида юз берган. Ҳайдовчи Ф.Ж. «Gentra» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида ўз ўзидан соғлиғи ёмонлашган, оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.
Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган расмлардан кўринадики, тўқнашув зарбидан шикастланган бетон симёғоч машина устига қулаган. Маълум бўлишича, авариявий ҳолатдан сўнг Обод ҳамда Қирариқ МФЙ ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилган.
«Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг