Янгиҳаётда «Болага китоб беринг» номли тадбир ташкил этилди
Бугун 2 апрель – «Халқаро болалар китоблари куни» муносабати билан Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан «Болага китоб беринг» номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – болалар шоири Дилшод Ражаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонлар китобнинг болалар ҳаётидаги ўрни, севимли асарлари ва болалик хотиралари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, тадбир давомида номдор нашриётлар иштирокидаги китоб ярмаркалари ва ўқувчиларнинг билимини синаш учун қизиқарли савол-жавоб тарзидаги викторина ўтказилди. Викторинада саволларга тўғри жавоб берган болажонларга ҳокимлик томонидан китоблар улашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг