Янгиерда 5 та маҳалла фуқаролар йиғинининг янги бинолари фойдаланишга топширилди
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Маърифат маҳалласи биноси «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида янгидан қурилган бўлса, Фазилат, Шукрона, «Заҳириддин Бобур» ва «Абдураҳмон Жомий» маҳаллаларининг бинолари тубдан реконструкция қилинди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирларда сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди. Ушбу масканларда ходимлар ва мазкур идорага келадиганлар учун барча зарур шароитлар яратилган.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев биноларнинг тантанали очилиш тадбирларида «маҳалла еттилиги» ва шаҳар мутасаддилари билан мулоқот қилди. Унда аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар, муаммо ва камчиликлар ҳақида сўз борди.
Масъулларнинг қайд этишича, йил якунигача Янгиобод маҳалласи учун янги бино қуриб битказилади, «Темур Малик» маҳалласининг биноси эса таъмирланиб, бутунлай янги қиёфага киради. Натижада шаҳардаги барча маҳаллалар ўзининг замонавий биноларига зга бўлади.







Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг