Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Видеодан кадр
Янги Тошкент шаҳридаги илк метро йўналиши 2026 йил охиригача қуриб битказилади. Бу ҳақда «Янги Тошкент» шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркиянинг «Xvav Yapi Sanayi Ve Tic.A.S.» компанияси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа қиймати 110 миллион долларга баҳоланган. Маблағларнинг 11 миллион доллари 2025 йилда, қолган 99 миллион доллари эса 2026 йилда ўзлаштирилиши белгиланган.
Келтирилишича, лойиҳа доирасида 8 километр узунликдаги 3 та бекатдан иборат метро линияси қурилади.
Маълумот учун, Янги Тошкент шаҳрига борадиган метро йўли ҳозирги «Дўстлик» метро бекатидан бошланади. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 июнь куни мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишиб, масъулларга қурилиш сифати ва маданиятини ошириш, одамларга қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг