Янги рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон логистика уюшмаси томонидан Транспорт вазирлиги кўмагида “Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари” рақамли платформаси яратилди.
Рақамли платформанинг асосий вазифаси миллий ва хорижий савдо ва инвестиция компаниялари томонидан Ўзбекистон омбор ва логистика марказлари хизматларига бўлган талабнинг тобора ортиб бораётганини қондиришдан иборат.
“Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари” рақамли платформаси республика ҳудудида мавжуд омборлар ва логистика марказларининг жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу платформа орқали Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тадбиркорлари товарлар номенклатураси бўйича омбор ёки логистика маркази (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника, фармацевтика маҳсулотлари ва ҳ.к.) ихтисослашуви, шунингдек, ёпиқ ва очиқ омборлар ҳудудида бўш жойлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тез бузиладиган товарлар учун музлатгичли омборлар мавжудлиги тўғрисида бепул маълумот олиши мумкин.
Ушбу платформа омборлар ва логистика марказлари эгалари ва ўз маҳсулотларини жойлаштириш ҳамда сақлаш учун бўш жойларни қидирадиган тадбиркорлар манфаатларига тенг хизмат қилади.
Шу билан бирга, “махсус таклифлар” алоҳида функцияси мавжуд бўлиб, омборлар, омбор ускуналари, юклаш ва тушириш ускуналарини сотиш, ижарага олиш ва сотиб олишни, шунингдек, сақлаш учун аризаларни қабул қилишни назарда тутади.
Мазкур ахборот майдончаси "ягона дарча" тамойилларига жавоб беради, унда транспорт ва савдо логистикаси иштирокчилари электрон шаклда бир жойда товарларни сақлаш билан боғлиқ зарур ахборот ва хизматларни кўришлари ва олишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг