Янги объектлар фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби анча йиллар аввал қурилгани сабабли бугунги кун талабларига жавоб бермай қолганди. Шу боис 850 ўринли ўқув биноси, 200 ўринли фаоллар зали, 60 ўринли ошхонасида капитал таъмирлаш олиб борилди. Куни кеча мазкур мактабда бунёдкорлик ишлари тўлиқ якунига етказилиб, объектлар фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирда туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Паяриқ туманида эса 500 ўринли таълим муассасаси қурилиши давлат-хусусий шерикчилик асосида бошланди. Мирзо Улуғбек маҳалласида «Chelak pro study» номли нодавлат мактаб таълими ташкилоти биносига тоши қўйилди.
Туман ИИБ 2-сонли ички ишлар бўлинмасининг янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Паяриқ тумани ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг