“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!»

18:15 26 Январь 2024 Жамият
972 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда Бектемир туманида ишчи гуруҳ тузилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 январь куни Бектемир туманида жойлашган “Забардаст” ва “Мусаффо” маҳаллаларида соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа йўналишларида аҳолига енгиллик яратиш мақсадида ушбу маҳалла фуқаролари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринлар билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

3 та фуқарога субсидия асосида ўзини ўзи банд қилиш учун тикув дастгоҳлари берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгилаб берилган вазифалар доирасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири ҳам бўлиб ўтди. Унда 300 дан ошиқ киши қатнашди. Туманда шу кунга қадар ушбу тадбирлар орқали 3000 дан ошиқ киши иштироки таъминланди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?