Яна бир давлат Фаластинни тан олди
Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Словения ҳам Норвегия, Ирландия ва Испаниядан кейин Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди.
«Бугун Фаластиннинг суверен ва мустақил давлат сифатида тан олиниши Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги Фаластин халқига умид бағишлайди», деди мамлакат Бош вазири Роберт Голоб.
Мухолифатдаги Словения Демократик Партияси (СДС) Фаластинни тан олиш бўйича референдум ўтказишни таклиф этган бўлсада бу инобатга олинмади. Чунки вазият овоз бериш жараёнини бир ойга кечиктириши мумкин эди.
Шунингдек, партия бундай сиёсий қарор ҲАМАС террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлаш эканини қўшимча қилган. Европа Иттифоқининг 27 аъзосидан Швеция, Кипр, Венгрия, Чехия, Полша, Словакия, Руминия ва Болгария аллақачон Фаластин давлатини тан олган. Малта ҳам яқин орада Фаластинни тан олиши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг