Хитой ҳукумати никоҳдан ўтиш тартибини соддалаштирди
Фото: FOTODOM
Хитой ҳукумати мамлакатда янги оилаларнинг сонини кўпайтириш мақсадида никоҳ тартибини соддалаштирди. Бу ҳақда «Синхуа» ахборот агентлиги хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топшириш осонроқ бўлди. Яъни эндиликда бунинг учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, уч авлодда мавжуд никоҳлар ва яқин қариндошлар йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этиш кифоя бўлади. Уй хўжалигини рўйхатга олиш китобидан маълумотномаларни тақдим этиш талаблар рўйхатидан олиб ташланди.
Бундан ташқари, расмийлар никоҳни фақат доимий яшаш жойида тузишга рухсат берувчи талабни ҳам бекор қилди. Таъкидланишича, бу янги турмуш қурувчилар учун харажатларини камайтиради.
Рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги қарор сўнгги йилларда мамлакатда никоҳ қуриш даражаси пасайган бир пайтда қабул қилинди.
Аввалроқ, Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси мамлакатдаги семиришга қарши курашиш учун курорт ва меҳмонхоналарга тарозилар ўрнатишга чақирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг