Вояга етмаганлар фойдасига 24 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди

06:50 28 Сентябр 2021 Жамият
442 0

Болаларнинг Конституцияда кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунга қадар Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги 40 мингдан ортиқ алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Хусусан, 6 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, вояга етмаганлар фойдасига 24 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, алимент тўловчиларнинг 10 мингдан ортиғи иш жойига эга бўлса-да, 23 мингдан ортиғи ишсиз бўлиб, мавсумий ишлар билан шуғулланади.

Ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш орқали болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 53 та меҳнат ярмаркасида мингдан ортиқ ишсизлар бандлиги таъминланган. Натижада 2 мингдан ортиқ болаларнинг ўз вақтида таъминоти олиш ҳуқуқи таъминланмоқда.

Шу билан бирга, бошқарма томонидан 1139 та дарз кетган оилалар яраштирилиб, фарзандлар ота-она қармоғига қайтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер