Виталий Левченко фаолиятини Тожикистон клубида давом эттиради
2025 йилги мавсумда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан Ўзбекистон Суперлигасида ғолиб бўлган тожикистонлик мураббий Виталий Левченко фаолиятини “Истиқлол Душанбе” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
“Клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан янги мавсумда улкан ғалабалар қўлга киритилишига ишонади”, дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Левченко аввал ҳам «Истиқлол» жамоасига мураббийлик қилган бўлиб, ички ва халқаро майдонда жамоа билан салмоқли муваффақиятларга эришган.
Мутахассис 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан “Суперлиганинг энг яхши мураббийи” деб топилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг