Винисиус фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
“Реал Мадрид” футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Аммо “Ал-Аҳли” клуби ҳам Жуниордан воз кечгани йўқ. Жамоа футболчи учун 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилмоқда”, деб ёзмоқда Жейкобс ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.
Винисиус кўп бор “Реал Мадрид”га содиқ эканини айтган. Аммо клубда бўлиб ўтган сўнгги воқеалар фонида Жуниор жамоани тарк этиши мумкин.
Маълумот учун, Винисиуснинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2027 йил ёзида ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг