Венгрия компаниялари Сурхондарёда 37 миллион еврога тенг бўлган лойиҳаларни амалга оширади
Фото: "Халқ сўзи"
Шу кунларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Венгрия давлатида бўлиб турибди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ташрифнинг биринчи куни Венгриянинг қатор компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Уларнинг якунларига кўра, Венгрия компаниялари билан Сурхондарёда балиқчилик ва пластмассани қайта ишлаш соҳасида умумий қиймати 37 миллион еврога тенг бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Ташрифнинг иккинчи кунига мўлжалланган дастурга асосан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Чонград-Чанад вилояти президенти Ласло Салго ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича декларация имзоланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Чонград-Чанад вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик қилиш келишувига ҳам эришилди.
Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг