Ватанга хизмат қилиш – шарафли бурч
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят бўйлаб катта байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Бугун эрта тонгда Фарғона шаҳрида жойлашган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилиб, тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Муаззам ҳайкал пойига анвойи гулчамбарлар қўйилиб, тинч-осойишта ҳаёт, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган ҳамюртларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Байрам қатнашчилари бир-бирини қутлуғ шодиёна билан муборакбод этишди.
Шундан сўнг ҳарбий бўлинмалар шахдам қадам ташлаб, майдон бўйлаб сафдан ўтди.
— Бу байрамда ҳар йили набираларим билан иштирок этиб, “Ватанпарварлар боғи” ни сайр қиламиз, — дейди Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Мадаминжон Шералиев. — Янги авлод қалбида ватанпарварлик, юртга меҳр ва садоқат туйғуларини тарбиялашда бундай тадбирларнинг аҳамияти беқиёс.
Ватан ҳимоячилари куни байрами вилоятнинг барча шаҳар-туманлари бўйлаб давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг