«Ватан таянчи» ҳаракати касб-ҳунар мактаби, техникум ва хусусий таълим ташкилотларида ҳам йўлга қўйилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ёшларимизда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бошланган «Ватан таянчи» ҳаракати касб-ҳунар мактаби, техникум ва хусусий таълим ташкилотларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг ёшлар билан мулоқотида маълум қилинди.
«Ватан таянчи» отрядлари ўртасида «мактаб – туман – вилоят – республика» даражасида спорт мусобақалари ва ижодий танловлар ташкил этилади.
Шу каби ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида «маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика» даражасида «Шижоат ва ғайрат» спорт ўйинлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга спорт иншооти қуриб берилади, зарур анжомлар билан таъминланади.
«Ватан таянчи» ҳамда «Шижоат ва ғайрат» мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади.
Ёшлар масаласи парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.
Ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.
Маҳаллаларда ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилганидан кейин ёшлар сиёсати тубдан ўзгариб, мутлақо янги босқичга кўтарилгани эътироф қилинди.
Лавозимга киришаётган ёшлар етакчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг