“Устоз-шогирд анъанаси этади давом” номли ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди

“Туркистон” санъат саройида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган “Устоз-шогирд анъанаси этади давом” деб номланган ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси хабар берди.
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори юртимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси томонидан устоз-шогирдчилик анъаналарини давом эттириш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шоир, бастакор ва хонанда ижодий учлигининг ҳамкорлигини ривожлантириш, санъат оламида янги қўшиқлар яратилишини рағбатлантириш борасида доимий равишда иш олиб борилмоқда.
Ҳисобот концерт дастури аввалида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бир қатор устоз санъаткорлар ва ёш ижодкорлар “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Мазкур дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Хайрулла Лутфуллаев, Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова каби устоз санъаткорлар ўзлари эътироф этган ёш хонандалар ва шогирдлари билан биргаликда саҳнага чиқишди ҳамда рамзий маънода уларнинг келгуси ижодий йўлларига муваффақиятлар тилади.
Бундан ташқари, мазкур дастурда йил давомида Муассаса томонидан ташкил этилган кастингларда саралаб олинган истеъдодли ёшлар ҳам илк маротаба катта саҳнага чиқишди.
Шунингдек, концертда Зоҳиршоҳ Жўраев, Қиличбек Мадалиев, Жалолиддин Аҳмадалиев, Ёрқинхўжа Умаров, “Беном” гуруҳи каби бир қатор эстрада хонандалари томонидан устозларга эҳтиром кўрсатилди.
Дастур давомида янграган қўшиқлар ва саҳналаштирилган чиқишлар мухлисларга байрамона кайфият тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг