Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди
Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбек адабиётининг ёрқин ва забардаст шоирларидан бири, шубҳасиз, Усмон Носирдир. Усмон Носир - ўзбек Лермонтови, ўзбек адабиётининг чақмоқ шоири.
У атиги 32 йил умр кўрган бўлсада, ўзбек шеъриятига улкан мерос қолдиришга улгурди.
Оташин қалб шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш эса, шоир ва унинг ўчмас ижодига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг белгисидир.
Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбек Миллий академик театрида Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтди.
Кечада таниқли адиблар, илм-фан, маданият, санъат намояндалари, ижодкорлар, талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид кириш сўзи билан бошлаб, давлат раҳбарининг «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ўзбек адабий муҳитида, шоир хотирасини абадийлаштиришда, у қолдирган адабий меросни ёш авлодга чуқур ўргатишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Қолаверса, шоирнинг «Танланган асарлар»и тўплами ҳамда «Усмон Носир замондошлари хотирасида» китоби нашр этилганини айтиб ўтди.
Тадбир давомида кинематография агентлиги томонидан суратга олинган «Усмон Носир» ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Шунингдек, Кеча сўнгида Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий гуруҳи томонидан «Усмон Носир» спектакли намойиш қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг