Уран захиралари барқарорлик гарови
Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Мамлакатимизда «Навоийуран» ДК уран қазиб олиш ҳамда уран оксиди ва чала оксиди кўринишидаги маҳсулотни четга чиқаришни амалга оширувчи ягона субъект ҳисобланади. Корхона фаолиятида геология-қидирув ишларини самарали ташкил этиш, янги истиқболли конларини излаб топиш ва захираларни ошириш орқали мустаҳкам хом-ашё базасига эга бўлиш барқарорликнинг муҳим шартидир.

Шу мақсадда «Уран ва ноёб металлар геологияси» илмий ишлаб чиқариш маркази томонидан жорий йилда «Минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш» давлат дастури доирасида жами 48 та объектда геология-қидирув ишларини амалга ошириш режалаштирилиб, жами 1 849 050 метр бурғилаш ишларини бажариш белгиланган.

— Олиб бориладиган геология-қидирув ишлари натижасида уран захираларининг ўсиш суръати 2024 йилга нисбатан 138,8 фоизни ташкил этиши кўзда тутилган. — дейди марказ директори Зафар Раҳимов. — Янги 3 та объект бўйича геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тузилади.
Шу билан бирга, 8 та кон бўйича техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, якуний геологик ҳисоботлар тузилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг шу даврига қадар бурғилаш ускуналарининг сони 61 тага етказилди. Ҳар бир бурғилаш ускунаси бўйича ўртача бурғилаш иш унумдорлиги 2168 поғона метрни ташкил этиб, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 107 фоизга ошиш демакдир.

Жорий йилнинг январь–апрель ойлари давомида жами 30 га яқин объектларда геология-қидирув ишлари амалга оширилиб, 698 317 метр бурғилаш ишлари бажарилди. Янги 2 та объект бўйича геологик топшириқлар тасдиқланиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг