Ўқитувчилар ҳамон мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани айтилди (видео)
Яқинда “Ўзбекистон” телеканали орқали “Муносабат” ток-шоуси эфирга узатилди. Кўрсатувда Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Умаров бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда экспертлар иштирок этди.
Алишер Умаровнинг айтишича, бугунги кунда ўқитувчилар турли кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда.
“Ўқитувчилар электр пули тўланмаётгани ҳақидаги квитанцияларни тарқатиб юришибди. Ўқитувчилар август ойида маҳаллаларга бориб, оилаларнинг ажралмаслиги учун тарғиботчи экан.
Ёки директорларни қидирсак, улар йўқ. Қаерда? Мажлисда. “Майли, мен вазир ўринбосариман, кейинроқ келаман деб, қайтиб келсам, яна йўқ. Қани десам, кейинги мажлисга кетди дейишди. Халқ таълими соҳасидаги ходимлар агар бошқа жойда бўлса, болаларимиз ким билан қолади, уларга ким таълим беради?” — дея таъкидлади вазир ўринбосари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг