Университетда «Миллий либослар куни»
Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотларида ҳафтанинг ҳар жума куни «Миллий либослар куни» деб белгиланган.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ушбу кун муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилди. Кун давомида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази ходимлари томонидан ўзлигимизни, миллийлигимизни тарғиб этувчи либослар, тақинчоқлар, хаттотлик санъати намуналари кўргазмаси намойиш этилди.

Шунингдек, университет иқтидорли талаба-ёшларининг қўл меҳнатида қилинган ижодий ишлари намойиши ташкил қилинди.
Тадбир давомида меҳмонларга талаба-қизлар томонидан ўзбек миллий урф-одатлари, миллий либослар намойиши ҳам уюштирилди.
Одинабону БЕГМАҲМАТОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг