Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган «Умра-2024»нинг навбатдаги мавсуми жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан бошланади.
«Ҳамюртларимиз «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси орқали тўғридан тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, зиёратчилар Мадина шаҳрида «Grand Shahba», Макка шаҳрида эса «Маrmаrа Group Hotel» меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Меҳмонхона хоналари 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг