Улуғ айём таровати

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугун Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги 284 та масжидда мўмин-мусулмонлар Қурбон ҳайити намозини адо этди. Самарқанд шаҳридаги «Намозгоҳ» жоме масжидида ҳам жамоат эрта тонгдан Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун жам бўлди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, барча самарқандликларни Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклади. Бу улуғ айём инсонларни яхшилик ва саховатга чорловчи, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи байрам эканини таъкидлади.
Ҳайит намозларида ушбу муборак кунлар юртимизга тинчлик, фаровонлик ва ҳар бир оилага файзу барака олиб келиши, халқимиз бирлиги учун эзгу дуолар қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг