«Улар заҳарланишга олиб келмайди, лекин…»

15:26 28 Январь 2026 Жамият
147 0

Совуқ кунлар бошлангани туфайли сабзавотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Санэпидқўмита бундай маҳсулотларни истеъмол қилишнинг саломатликка таъсири ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотини техник жиҳатдан тартибга солишнинг муайян талаблари белгиланган. Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим бўлади.

Совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мева маҳсулотларини совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бунда маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси ва таъмини йўқотади. Бу эса сабзавотни истеъмолга яроқсиз ҳолатга келтиради. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди.

«Улар заҳарланишларга олиб келмайди, лекин барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва уларнинг сақлаш муддати муз тушгандан кейин кескин камайиб кетади», — дейилади қўмита хабарида.

Маълумот учун, «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари» 0027-22-сон СанҚваМнинг 79-бандида ҳам корхоналарда муздан эритилган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини қабул қилишга рухсат этилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер