Украина юришининг кенгайиши ва урушнинг 907 кун тафсилотлари

17:54 20 Август 2024 Дунё
214 0

Россия томони Украина Курск вилоятидаги Сейм дарёси орқали ўтадиган учинчи ва охирги кўприкка ҳужум қилганини маълум қилди.

Украина кучлари Курск вилоятидаги ҳужумларидан мақсад “буффер зона” яратиш ва Россиянинг Украинага узоқ масофадан ҳужумлар уюштириш имкониятини чеклаш эканини айтди. Ҳозирга келиб Киев 1250 квадрат километрдан ортиқ қуруқлик ва 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда.

Украина Россия қўшинлари олдинга силжиши муносабати билан болали оилаларга Донецк вилоятининг шарқий қисмидаги Покровск шаҳрини зудлик билан тарк этишни буюрди. Тахминан 53 мингга яқин одам ҳамон ушбу шаҳарда яшамоқда.

Покровск фронтида Украина ҳарбийлари душанба куни 63 та, Торецк вилоятида эса 21 та отишмагада қатнашган. Россия Мудофаа вазирлиги эса ўз кучлари Торецк яқинидаги Зализне шаҳрини эгаллаб олганини маълум қилди. Россия 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланишидан олдин Зализнеда 5 мингга яқин одам яшаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими айтишича, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён Украинадаги соғлиқни сақлаш муассасаларига жами 1940 та ҳужум қайд этилган.

Сиёсат ва дипломатия

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жума куни Украинага ташриф буюради ва Зеленский билан учрашади. Бу Ҳиндистон раҳбарининг 30 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи ташрифидир. Моди ўтган ой Москвада бўлган ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.

Россия 2022 йилда "Шимолий оқим" газ қувурларини бузган портлашлар бўйича олиб борилаётган тергов юзасидан Германияга шикоят қилди. Гумонланувчи украиналик бўлиб ҳибсга олинишидан олдин Польшани тарк этган.

Президент Александр Лукашенко мамлакат армиясининг деярли учдан бир қисмини чегара бўйлаб жойлаштиришини эълон қилганидан бир кун ўтиб Беларус Украина билан чегарасига самолёт ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини жойлаштирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер