Украина яна бир муҳим аҳоли пунктини йўқотди
Украина қўшинлари Донетск вилоятидаги Северск шаҳрини тарк этди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Украина қуролли кучлари бош штаби қўшинлар Северск шаҳрини тарк этганини тасдиқлаган. Украина қўшинларининг мазкур ҳудуддан олиб чиқиб кетилиши аскарлар ҳаёти ва бўлинмаларнинг жанговар самарадорлигини сақлаб қолиш учун амалга оширилгани билан изоҳланмоқда. Маълумки, жорий йилнинг 11 декабрь куни Россия армияси шаҳарни тўлиқ эгаллаб олганини маълум қилган эди.
«Россия қўшинлари сон жиҳатдан устунлиги ва қийин об-ҳаво шароитида кичик ҳужум гуруҳларининг доимий босими туфайли олдинга силжишга эришди. Москва кучлари ишчи кучи ва техникада сезиларли устунликка эга ва катта йўқотишларга қарамай, ҳужумкор операцияларини давом эттирмоқда», — дейилади Украина бош штаби баёнотида.
Маълумот учун, Северск шаҳрида тахминан 11 минг киши истиқомат қилган. У Краматорск ва Славянскка борадиган йўлда Украина томонидан ушлаб турилган сўнгги муҳим аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг