Украина биринчи марта Франция қирувчи самолётларини жангга ташлади. Россия уларни “қўғирчоқ” деди

16:59 07 Март 2025 Дунё
202 0

Архив фото

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Франция томонидан етказиб берилган “Mirage” қирувчи самолётларини биринчи марта жанговар ҳудудда қўллади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабарига кўра, ҳарбий самолётлар энергетика инфратузилмаси объектларига Россия ҳужумларини қайтариш учун ишлатилган.

“Шунингдек, жанговар ҳаракатларга АҚШда ишлаб чиқарилган “F-16” ва “Mirage-2000” самолётлари жалб қилинган”, — дея аниқлик киритди Бош штаб.

Бу “Mirage” қирувчи самолётлар Украинага етказилганидан бери биринчи марта қўлланилиши ҳисобланади. Киев уларни бир ой олдин олган. Бунгача самолётлар узоқ вақт давомида Польшанинг Миньск-Мазовецки авиабазасида сақланган. Улар Киевга якуний топширилишидан олдин қайта бўялган, жиҳозларнинг ишлаши текширилган ва Украина ҳарбийларига қирувчиларда бир қатор якуний синовларни ўтказишга рухсат берилган.

Россияда француз самолётлари қўғирчоқ дейилди

Украина Қуролли кучлари арсеналига қўшилган француз “Mirage” қирувчи самолётлари ҳеч қандай тарзда Украина томонига жанг майдонида устунликка эга бўлишга ёрдам бермайди. Аммо самолётнинг берилиши Парижнинг ҳозирги можарода бевосита иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳолатга изоҳ берган Россия Давлат Думаси депутати Леонид Ивлев шундай фикрларни билдирди.

Ивлев Франция томонидан берилган қуролларни номақбул деб атади ва бу турдаги қирувчи самолётлар ўз ватанида қарийб 20 йилдан бери ишлаб чиқарилмаганини, шунинг учун уларнинг Украина Қуролли кучлари учун фойдали бўлиши даргумон эканлигини таъкидлади.

“Бу қўғирчоқ, тутқичсиз чамадон”, — дейди сиёсатчи.

“Ростех” корпорацияси ҳам Украинага олиб келинган француз қирувчилари жиддий эскирганлигини тасдиқлади. Корпорация мутахассислари “Mirage”ни “жуда қўли қисқа бўлган ўртача самолёт” деб аташди. Бу, албатта, яхши маневр қобилияти ёки нишонларга узоқ масофадан зарба бериш билан мақтана олмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай қирувчилардан қанотли ракеталар ёки дронларни кузатишда фойдаланиш мумкин, бироқ уларнинг функционаллиги шу билан тугайди. Самолётнинг энг катта таҳдиди уларнинг SCALP/Storm Shadow қанотли ракеталарини учириш қобилиятидир. “Ростех”нинг қўшимча қилишича, француз самолётларининг фронтда пайдо бўлиши уларнинг дарҳол йўқ қилинишига олиб келади.

Ғарб “Mirage”ни Россиянинг Су-35С самолётлари билан таққослади

Military Watch Magazine” таҳлилчилари маълум қилишича, Франция томонидан Украинага юборилган “Mirage-2000” қирувчи самолётлари худди шу турдаги рус самолётларидан сезиларли даражада паст.

“Украинага етказиб бериладиган қирувчи самолётлар Россия Аэрокосмик кучларининг “Су-30СМ” ва “Су-35” каби қирувчи самолётларидан сезиларли даражада паст ва натижада улар ҳаво жангидан қочиб, ўрнига узоқ масофали ҳаводан ерга жанговар ҳаракатларга эътибор қаратишади”, дейди экспертлар самолётларнинг асосий хусусиятларини таққослаб.

“Mirage” шу қадар эскирган моделки, у илгари Украина авиациясининг таянчи бўлган Совет “Су-27” самолётидан имконияти паст. Икки қирувчи ўртасидаги энг сезиларли фарқлар уларнинг масофаси, юк кўтариш қобилияти ва радар хусусиятларида — буларнинг барчасида эса “Су-27” устунроқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?